- English
- Русский
- o'zbek
Куни кеча Сирдарё вилояти Гулистон туманида жойлашган “Суннат Жонибек Файз” ҳусусий корхонанинг тантанали равишда очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу корхона Агросаноат агентлиги томонидан молиялаштирилган бўлиб, 2 гектар майдонда гидропоника усулида маҳсулот етиштиришга мўлжалланган, бунинг натижасида 20 та янги ишчи ўринлари яратилган.
Тантанали равишда бўлиб ўтган очилиш маросимида вилоят ва туман ҳокимлиги, ҳизмат кўрсатувчи тижорат банки, ҳотин-қизлар қўмитаси ва Агросаноат агентлиги вакиллари иштирок этди.
Ушбу очилиш маросими оммавий аҳборот воситалари орқали эфирга узатилди.
Агросаноат агентлиги томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида маълумотларни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин:
Тел: 71-241 49 22
E-mail: info@rra.uz
Сайт: uzaifsa.uz